ТОШКЕНТ, 1 фев - Sputnik. Доғистоннинг Кизляр шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида иккита савдо маркази ёниб кетди, деб хабар қилди РИА Новости шаҳар маъмурияти вакилига таяниб.
“Иккита бино ёниб кетди – бу "Планета люкс" ва "Союз" савдо марказлари. Шунингдек, улар ёнида жойлашган бир неча кичик дўконлар ҳам зарар кўрди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Россия ФВВнинг маълум қилишича, кўрилган чоралар натижасида 7 минг квадрат майдондаги ёнғин ўчирилган.
Дастлабки хабарларга кўра, ҳеч ким зарар кўрмаган.