Чивин чаққан эркакнинг оёқлари мисли кўрилмаган даражада шишиб кетди

Фил касаллигидан азият чекаётган эркак жамоатчилик ва ҳукуматга молиявий ёрдам кўрсатишларини сўраб, мурожаат қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Покистон фуқароларидан бирининг оёғи чивин чаққандан сўнг мисли кўрилмаган даражада шишиб кетди.

Беш фарзанднинг отаси Шаҳид Ҳуссейн ўзининг улкан оёқлари туфайли “мажруҳ” бўлиб қолган ва ўрнидан туролмайди, деб ёзади The Sun.

Шаҳид Ҳуссейн Покистоннинг Синд вилоятидаги Шаушаҳро-Фероз округида истиқомат қилади. У элефантиаз ёхуд фил касаллигига мубтало бўлган. Унинг сўзларига қараган, беш йил илгари чивин чаққандан сўнг кучайиб кетган.

Фил касаллиги – тери ва тери ости тўқимасининг шиш касалмандлиги ҳисобига танадаги бирор бир қисмининг катталашиб кетиши. Унинг ривожланишига паразит нематодлар (думалоқ чувалчанглар (қуртлар) сабаб бўлади. Паразит инсон организмига чивин чақиши орқали киради.

Покистонлик жамоатчилик ва ҳукуматга молиявий ёрдам кўрсатишларини сўраб, мурожаат қилди. Чунки у соғлигидан айрилиб, даволаниши учун пул ишлай олмайди.

“Ҳаётим жуда гўзал эди, бироқ ҳаммаси ўзгариб кетди. Пул йўқ. Қизимнинг тўйига ишлатаман деб йиғиб қўйган пулларни сарфлаб бўлдик. Мен тақинчоқларимни сотдим, ҳозир эса қариндошларимизнинг қўлига қараб қолганмиз. Нима қилишни билмаймиз”,  - дея иқтибос келтиради унинг рафиқаси Фотиманинг сўзларидан Daily Mail нашри.

Мутахассислар унга Исломободда жойлашган Тиббиёт фанлари институтига мурожаат қилишни тавсия қилишмоқда. Аммо ҳозир эркакнинг даволаниш учун маблағи йўқ.