Алкогол, телефон ва тонировка: Тошкентда яна нималар учун ҳайдовчилар жаримага тортилди

Саккиз кун давомида светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтиш бўйича 47 та ҳолат қайд этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 фев - Sputnik. ЙҲХБ ходимлари 8 кун ичида, 23 январдан 30 январгача Тошкент йўлларида 3249 та йўл ҳаракати қоидалари бузганлик ҳолатини аниқлади, деб хабар қилди Тошкент ИИББ  матбуот хизмати.

Спиртли ичимлик таъсири остида 51 та ҳайдовчи йўлга чиқиб, транспорт воситасини бошқарган. 119 нафар ҳайдовчи транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб, текшириш вақтида тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Яна 18 нафар ҳайдовчилар ЙПХ инспекторининг тўхташ  ҳақидаги талабига бўйсунмаган. 18 нафар ҳайдовчи тегишли рухсатномасиз машина ойналарини қорайтиришган.

Тошкентда рейднинг илк кунида нечта қарздор ҳайдовчи аниқланди?

Шу саккиз кун давомида светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтиш бўйича 47 та ҳолат қайд этилган. Ҳайдовчилар 293 марта қувиб ўтиш қоидаларини бузишган. Транспорт воситасини бошқариш жараёнида телефондан қўллангани учун 60 нафар ҳайдовчи жарима тортилган. Тошкент йўлларида 95 та кичик тўқнушув ҳолатлари содир бўлган.
Таққослаш учун: январ ойининг бошида тўрт кун ичида ЙПХ ходимлари Тошкентда 1,4 минг ҳуқуқбузарликни қайд этишган эди.

Эслатиб ўтамиз, 30 январдан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ ходимлари билан ҳамкорлигида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари бошланган эди. Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ва жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича ўтказилган тадбирнинг илк кунида 467 транспорт воситаси тўхтатилди, улардан 389 нафар ҳайдовчилар “жойида” банкнинг энг яқин филиалида жарима тўлашди. Тадбирнинг илк кунида  жами 71.5 млн сўм жарима ундирилди.