Абдусалом Азизов ва АҚШ қўмондонлиги Марказий Осиёдаги хавфсизликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ҳарбий делегацияси CENTCOM қўмондонлигига ташрифи чоғида Стратегик таҳлил ҳамкорликдаги гуруҳ ҳамда Коалициявий мувофиқлаштирув марказининг функциялари билан танишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Абдусалом Азизов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарияти билан Флорида штатидаги Тампа шаҳрида учрашди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, суҳбат давомида икки мамлакат Марказий Осиё ва дунёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш, ҳамкорликдаги машғулот ва тренингларни ўтказиш, шунингдек истиқболдаги ҳарбий ҳамкорликнинг бошқа актуал масалаларини муҳокама қилишди.

Абдусалом Азизов ва АҚШ қўмондонлиги Марказий Осиёдаги хавфсизликни муҳокама қилишди

Шунингдек, Ўзбекистон ҳарбий делегацияси CENTCOM қўмондонлигига ташрифи чоғида Стратегик таҳлил ҳамкорликдаги гуруҳ ҳамда Коалициявий мувофиқлаштирув марказининг функциялари билан танишди.

Абдусалом Азизов ва АҚШ қўмондонлиги Марказий Осиёдаги хавфсизликни муҳокама қилишди

“Жанубий зарба” – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан ҳар йили ўтказиладиган ўқув машғулотлари. Мақсади – қуруқликдаги, сувдаги ва ҳаводаги турли қўшин турларининг қўшма ҳаракатларини машқ қилиш.

Ўзбекистон Мудофаа вазири илк бор АҚШдаги ҳарбий ўқув машғулотларини кузатади

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегация мамлакатимиз махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари иштирокида АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базаси (Миссисипи штати)да ўтказилган “Жанубий зарба” ҳамкорликдаги машғулотларни кузатиш ҳамда CENTCOM қўмондонлиги билан икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШга расмий ташриф билан жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.