Ўзбекистонда сиёсатчиларни тайёрлайдиган кафедра очилди

Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ Дипломатия университетида "Сиёсатшунослик" кафедраси тузилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Мария Захарова Тошкентда: ўзбекона лутф, очиқ жавоблар ва дипломат бўлиш сири ҳақида

Қарор билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик йўналиши бўйича 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари қуйидагича белгиланди:

"Сиёсатшунослик" бакалавриат йўналиши бўйича 20 та (5 та грант);

"Амалий сиёсатшунослик" магистратура йўналиши бўйича 10 та (2 та грант);

"Сиёсий фанлар" таянч докторантура йўналиши учун 4 та, докторантурада 2 та.

Қарорга мувофиқ университетда “Сиёсатшунослик” кафедраси тузилди.

Кафедра фаолиятининг асосий йўналиши сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.