Тошкент аэропорти ҳудудини сув босди

Сўнгги уч кун давомида тинимсиз ёмғир ёғиши натижасида Тошкент аэропорти ҳудудида улкан кўлмаклар пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Уч кун давом этган ёмғир натижасида Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропортини сув босди, деб хабар қилмоқда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.

Юқоридаги суратдан кўриниб турибдики, аэропорт биноси олдидаги ҳудуд сув остида қолган, оёқни намламасдан жомадон ташийдиган аравачаларга етишнинг иложи йўқ.

Эслатиб ўтамиз, синоптиклар ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи томонидан совуқ ҳаво массалари келаётгани ҳақида огоҳлантиришган эди. Феврал бошида ҳаво ҳарорати исиши кутилмоқда.