Эзгу иш: Тошкентда хайриялар совутгичи пайдо бўлди

Ҳозирда совутгичда сут, мева ва сабзавот каби маҳсулотларни топиш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “Kasbino” дўкони олдида “Меҳрли совутгич” ўрнатилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бир неча кун ичида ушбу лойиҳа ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Гавжум нуқталаридан бирида жойлаштирилган совутгич турли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилган. Эҳтиёжманд инсонлар совутгичдаги маҳсулотлардан бепул фойдаланишлари, имконияти борлар эса уни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришлари мумкин.

Эзгу иш: Тошкентда хайриялар совутгичи пайдо бўлди

Ҳозирда совутгичда сут, мева ва сабзавот каби маҳсулотларни топиш мумкин.

Эзгу иш: Тошкентда хайриялар совутгичи пайдо бўлди

Эслатиб ўтамиз, «Меҳрли қўллар» лойиҳаси 2017 йилда “Саховат” номи билан ижтимоий тармоқларда иш бошлаган эди. Кейинчалик, 2018 йил 30 августда Адлия вазирлиги томонидан Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказининг “Меҳрли қўллар” лойиҳаси сифатида тасдиқланган. Ушбу лойиҳа беморлар, кам таъминланган инсонларга ёрдам бериб келмоқда.

Эзгу иш: Тошкентда хайриялар совутгичи пайдо бўлди