Дунёдаги энг қимматбаҳо заргарлик буюмлар

Sputnik

Энг қиммат заргарлик буюмлари асосан олмос тошларидан қилинган.

Ёрқин заргарлик буюмлари қизиқарли тарихга эга. Бу ўз навбатида одамларда уларга янада кўпроқ қизиқишни оширади.

1 / 10
1952 йилда машҳур "Картье" фирмаси томонидан оникс ва олмосдан тайёрланган билагузук. 2010 йилда Сотбис аукционидан бу қимматбаҳо буюм аноним шахс томонидан сотиб олинган.
2 / 10
Оғирлиги 14,23 карат бўлган пушти рангли олмос Гонконгдаги “Кристис” аукционидан 23,2 миллион долларга аноним шахсга сотилган.
3 / 10
2013 йилда Incomparable номли олмос маржони Mouawad бренди томонидан тайёрланган. Унинг нархи 55 миллион доллар. Вазни 637 карат.
4 / 10
Билагузук-соат ҳақиқий санъат асари ҳисобланади. Унда учта рангдаги олмос тошлари билан безатилган – умумий вазни – 38 карат. Соатнинг умумий вазни 200 каратни ташкил қилади. Бу соат дунёда энг қиммат соатлар рўйхатига кирган.
5 / 10
Graff Diamond устахонаси томонидан товус шаклида таёрланган бу гўзал санъат асарининг нархи 100 миллион долларни ташкил қилади.
6 / 10
"Виттельсбах" олмоси. 2008 йилда 10 декабрь куни 24,3 миллион долларга сотилди. Бу заргарлик буюмини британиялик заргар Лоренс Графф сотиб олди.
7 / 10
Хаттон-Мдивани маржонига кўп йиллар давомида таниқли шахслар – Вулворта, Барбара Хаттон ва малика Нина Мдивани эгалик қилишган. Бу буюм 27 дона жуда ноёб тошлардан иборат.
8 / 10
Ҳашаматли заргарлик буюми Наполеон рафиқаси Евгения III га тегишли бўлган. 2011 йилда Sotheby’s аукционида 12,76 миллион доллар аноним харидорга сотилди.
9 / 10
Hope Diamond олмоси – 45,52 каратли йирик олмос тоши ҳисобланади. Вашингтонгдаги тарих музейида сақланмоқда.
10 / 10
Victoria’s Secret шоу-бренди ўзининг 23 йиллик фаолиятида Fantasy Bra буюмлари тайёрлашга жами 140 миллион долларни сарфлади. Энг арзони Million Dollar Miracle Bra буюмини супермодел Клаудия Шиффер намойиш қилди. Энг қиммат бўлгани Red Hot Fantasy Bra 2000 йилда Жизель Бюндхен томонидан кўрсатилган. Унинг нархи 15 миллион доллар.