Трамп Гуаидони “президентликни бошлагани” билан табриклади

Бир неча кун олдин АҚШ ҳукумати Гуаидога Венесуэланинг АҚШ банкларидаги ҳисоб-рақамларини бошқариш ҳуқуқини берган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэланинг ўз-ўзини эълон қилган президенти Хуаном Гуаидони “президентликни бошлагани” билан табриклади, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Трамп Гуаидони президентлик лавозимига киришгани билан табриклаб унга Венесуэлада демократияни қайта тиклашда қўллаб-қувватлашини тасдиқлади”, - дейилган Оқ Уй хабарида.

Шунингдек, Гуаидо ҳам Трампни АҚШнинг ҳудуд ва Венесуэла гуллаб-яшнашига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.

Николас Мадуро: “Трамп мени ўлдириш ҳақида буйруқ берган”

Бир неча кун олдин АҚШ Гуаидога Венесуэла ҳукуматининг АҚШ банкларидаги ҳисоб-рақамларини бошқариш ҳуқуқи берилганини эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада 21 январь куни парламент спикери Хуан Гуаидо ўзини Венесуэла президенти деб эълон қилганидан кейин оммавий тартибсизликлар бошланган эди.

Венесуэла президенти Николас Мадуро Гуаидони “АҚШ марионеткаси” деб эълон қилган ва мамлакат Олий суди Гуаидога Венесуэлани тарк этишни таъқиқлаган эди.