Ўзбекистонда машҳур хонанда Шабнам Сурайё яна концерт беради

Тожикистонлик хонанда Зохиршох Жўраев билан бирга концерт беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Тожикистонлик хонанда Шабнам Сурайё Ўзбекистонга келади.

Шерали Жўраев ва Ортиқ Отажонов Мўйноқда концерт беришди

“Яқинда мен серқуёш Ўзбекистонда бўламан. Мени укамнинг (Зохиршох Жўраев таҳ.) 3-4 февраль куни Тошкентда катта концерти бўлади. Ўша ерда янги дуэт қўшиғимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз”, - деб ёзган хонанда ўзининг Instagramдаги саҳифасида.

Қўшиқчининг мухлислари бу хабардан хурсанд бўлиб, Самарқандда ҳам концерт беришини сўрашди.

Ўтган йил апрель ойида Шабнам Сурайё Ўзбекистонда “Бойсун баҳори” фольклор фестивалида иштирок этди.