АҚШ разведкаси Ўзбекистонни радикал оқимларга заиф деб ҳисобламоқда

Илгарироқ экспертлар Афғонистондаги кескин вазият туфайли Ўзбекистон учун таҳдид мавжудлигини таъкидлашганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Иқтисодиёт ва давлат бошқаруви бўшлиги сабабли Ўзбекистонда радикал оқимлар таҳдиди сақланиб қолинмоқда.

Бу ҳақда РИА Новости АҚШ миллий разведка директори Дэниел Коутс баёнотига асосан хабар қилди.

Афғонистонда ҳужум қилиш учун “ИШИД” толиблар билан бирлашиши мумкин – россиялик эксперт

"Президент Шавкат Мирзиёев даврида Ўзбекистоннинг сиёсий "очилиши" минтақа ичида ҳамкорлик истиқболларини яхшилайди. Бироқ бошқарув ва иқтисодиёт заифлиги радикализация таҳдидларини оширади" – дейилади Коутснинг конгрессда қилган баёнотида.

Ўтган йил ноябрда Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан республикада қўққисдан "тревога" ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилганди.  

Россиялик ҳарбий эксперт Игорь Коротченконинг фикрига кўра, ҳарбий ўқув манёврлар ўтказилишга, Афғонистон ҳудудидаги ўта нотинч вазият ҳамда ИШИД жангариларининг Суриядан қочиб Марказий Осиё давлатлари чегараси яқинида тўпланиши сабаб бўлмоқда.  

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевнинг сўзларига кўра, жангарилар оқими бошқа минтақадан Афғонистонга, биринчи навбатда мамлакатнинг шимолий қисмига – Тожикистон чегарасига ўтмоқда.

"Яхши ҳимояланган ва унча катта бўлмаган чегарага қарамасдан террорчилар Ўзбекистонга ҳам хавф солмоқда", - деган эди дипломат.