Ўзбекистонда қарздор ҳайдовчилар машинасини "эвакуация" қилиш бошланади

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларга мурожаат қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини мукофотлаш жамғармаси тузилди

30 январ кунидан, яъни эртадан бошлаб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуриси ҳузуридаги МИБ ходимлари билан ҳамкорлигида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари бошланади.

Хабарга кўра, йўл-патрул хизмати инспекторларига пойтахт кўчаларида махсус ускуна ёрдам беради.

Ушбу ускуна барча автомобиллар давлат рақамларини рўйхатдан ўтказади ва автоматик тарзда икки ой давомида жаримасини тўламасдан юрган ҳайдовчиларни (қоидабузарликнинг санаси, содир этилган соатигача аниқлаб бериши айтилмоқда) аниқлаб беради.