От минган эркак супермаркетга кириб келди - видео

Супермаркет мижози маст бўлганлиги тахмин қилинмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Қирғизистонлик эркак от минган ҳолда супермаркетларнинг бирига "мўралашга" қарор қилди, деб хабар бермоқда Спутник Қирғизистон.

Инстаграм фойдаланувчиларидан бири воқеа видеосини эълон қилган.

Роликда от минган эркак зиналардан кўтарилиб, маркетга кириб кетгани акс этган. Аммо хавфсизлик хизмати шу заҳоти бу ғалати меҳмонни супермаркетдан чиқариб юборган.

"Тахминларга кўра, мижоз маст ҳолда бўлган, воқеа эса Токмокда рўй берган", - деб ёзади нашр.