ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Буюк Британияда онлайн-танишув билан боғлиқ бўлган жиноятлар ўсиши қайд этилди, деб хабар қилмоқда The Daily Mail нашри.
Ҳафтасига интернет орқали танишувдан сўнг жабрланган 20 нафардан ортиқ киши полицияга мурожаат қилмоқда. Агар 2015 йилда шунга ўхшаш 422 та мурожаат қайд этилган бўлса, 2018 йилга келиб ушбу кўрсатгич 1087 гача ўсди. Булар ҳаммаси расмий маълумотлар, холос.
Полицияга қилинган мурожаатлар тафсилотлари очиқланмаган, бироқ нашрнинг ёзишича, онлайн-танишувга боғлиқ бўлган жиноятларнинг тахминан учдан бири жинсий хусусиятга эга бўлган ҳаракатлардан иборат. Таъкидланишича, танишув иловаларидан фирибгар ва зўравонлар фойдаланишади.
44 ёшли британиялик Анна Роу “Tinder” иловаси орқали Энтони Рэй исмли эркак билан танишгани ва у билан ярим йил давомида гаплашгани, сўнгра “сохта” эркак билан суҳбатлашиб юрганини билиб қолганини очиқ равишда маълум қилади. Шундан кейин бу муаммога эътибор қаратишади. Маълум бўлишича, “Энтони Рэй” болливуд юлдузи Саиф Али Хон суратини ўзиники қилиб кўрсатган.
Эндиликда Роу Буюк Британия ҳукуматидан қонунан сохта аккаунтларни тақиқлаб қўйишини талаб қилмоқда.