2018 йилда энг кўп сотилган фойдаланилган автомобиллар

Ўзбекистонда 2018 йилда энг бозори чаққон фойдаланилган автомобиллар номи эълон қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. OLX - интернет эълонлар хизмати 2018 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон бозорида қандай фойдаланилган автомобиллар энг кўп сотилганини хабар қилди.

Ҳисоботда айтилишига кўра, Ўзбекистон иккиламчи бозорда энг кўп сотилган автомобиль Nexia, иккинчи ўринда— Spark, учинчи ўринда эса— Lacetti экан.

Интернет эълонлар сайти орқали барча сотилган автомобилларнинг 60% Chevrolet, 14% - LADA (ВАЗ) ва 10% -Daewoo маркаларига тўғри келар экан.

Айтиш жоизки olx.uz  Ўзбекистонда энг йирик хусусий интернет эълонлар саҳифасидир. Эълонлар орасида энг оммавий бўлим  – автомобиллар ҳақида. Бугунги кунда бу ерда автомобиллар сотилиши ҳақиа 17 700 та эълонлар бор.

Саҳифа хабарига кўра сотувга қўйилган автомобиллар орасида энг қиммати Lamborghini Urus I, бўлиб унинг нархи 405 минг $ни ташкил қилади.