Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув, иситиш тизими ва газ вақтинчалик тўхтатилади

Пойтахтнинг уч туманида иссиқ сув, иситиш тизими ва газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik.  Тошкентнинг  уч туманида иссиқ сув, иситиш тизими ва газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. У ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Яшнобод, Миробод, Сергели ва Бектемир туманларида 2019 йил 28 январь соат 10:00 дан 16:00 га қадар иссиқ сув, иситиш тизими ва газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади”, - дейилади хабарда.

Вақтинчалик чеклов қурилиш ишлари амалга оширилиши белгиланган ҳудудларда газ тармоқларини демонтаж қилиш ишларига боғлиқ.