Тошкент вилоятидаги қоғоз қабул қилиш пунктида ёнғин юз берди, бир кишининг жасади топилди

"Қоғоз ва елим идишлар қабул қилиш" пункти қоровулхонасида электр симларининг қисқа туташуви сабаб ёнғин содир бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. 2019 йил 26 январь куни Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Бирлик маҳалласида жойлашган "Қоғоз ва елим идишлар қабул қилиш" пункти қоровулхонасида электр симларининг қисқа туташуви сабаб ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ФВВ ихтиёрига ўтказилади

Хабарда айтилишича, шу ерда бўлган ушбу пунктнинг қоровули А.Қ. куйиш жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.