Роберто Карлос ўзбек таомлари ва Одил Аҳмедов ҳақидаги таассуротлар билан ўртоқлашди

Тошкентдаги матбуот анжуманида "Реал Мадрид" клуби, Одил Аҳмедов билан бир клубда тўп сургани ва ўзбек таомлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Тошкентда жаҳон футболи афсонаси Роберто Карлос иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида "Реал Мадрид" клуби, Одил Аҳмедов билан бир клубда тўп сургани ва ўзбек таомлари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Жаҳон чемпиони Ўзбекистон учун тўп киритди: афсонавий футболчининг ташрифи қандай ўтмоқда

“Кеча Испания чемпионатидан ўрин олган "Эспаньол" - "Реал Мадрид" учрашувини томоша қилдим. Кейин тўғридан-тўғри Тошкентга учиб келдим. Узоқ парвоз толиқтирганига қарамай, бугун Ўзбекистондаги болажонларни кўриб, улар билан маҳорат дарсларини ўтиб жуда хурсанд бўлдим. Бундан ташқари, Меҳрибонлик уйларига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашдик. Бу учрашувлар менда жуда яхши таассуротлар қолдирди”, - деди Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Роберто Карлос.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Роберто Карлос “Реал Мадрид”нинг ёш жамоаси билан ишлайди. Ўзининг футболдаги фаолиятида давомида бир неча муддат Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан тўп сурган.

“Ўзбекистондаги футбол академияси тарбияланувчилари билан учрашдик. Уларнинг истеъдодли эканликларига гувоҳ бўлдим. Агар академияларда кучли мураббийлар ишласа ва ишлар тўғри йўлга қўйилса, келажакда бу академиялардан яхши футболчилар етишиб чиқади. Ўзбек футболи ҳақида менда етарлича тасаввур бор. Терма жамоангиз сардори Одил Аҳмедов билан яхши танишман. У билан Россиянинг "Анжи" клубида бирга тўп сурганмиз”, - дея фикрлари билан ўртоқлашади Карлос.

Шунингдек, ўзбек таомларини жуда яхши кўрашини, Москвада 3 йил яшагани ва ўша вақт давомида асосан ўзбек таомлари тайёрлайдиган ресторанда овқатланганганини қўшимча қилди.

Тошкентда жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос тантанали кутиб олинди

"Мен бутун борлиғим билан "Реал Мадрид" клубига тегишлиман. Масалан, Карлос Пуйолни ҳеч ким "Реал" либосида тасаввур қила олмайди. Шунингдек, мени ҳам "Барселона" либосида тасаввур қилиш иложсиз. Мен "Қироллик клуби"нинг вакилиман. Охиригача шундай бўлиб қоламан", - деди у.

2002 йил жаҳон чемпиони ва “Реал” собиқ ўйинчиси Роберто Карлос Тошкентда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашди. Шунингдек, Карлос ёшлар учун мастер-класс ўтказиб, ўртоқлик учрашувда иштирок этди. Афсонавий футболчига миллий чопон ва дўппи совға қилинди.