Ўзбекистон ҳукуматидаги ўзгаришлар: Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди

Ғаниев 2018 йил 27 августдан президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси ўринбосари Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланган. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбаасига асосан хабар қилди.

Бош прокуратурада янги тайинлов амалга оширилди

У Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарига айланди.

Элёр Ғаниев 1997-2002 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, 2002-2005 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси (бош вазир ўринбосари), 2005-2006 йилларда ташқи ишлар вазири (бош вазир ўринбосари), 2006-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири бўлиб ишлаган.

Ғаниев 2010-2012 йилларда яна Ташқи ишлар вазири (Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари), 2012 йил январидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги раҳбари сифатида фаолият кўрсата бошлаганди.

2017 йил ноябрь ойи охирларидан - президент девонида сектор бошлиғи, 2018 йил 27 августдан - президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари.