Москванинг Третьяков галереясидан машҳур рассомнинг асарини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Ҳозирда Россия ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Полиция Москванинг Третьяков галереясидан рассом Архип Куинжининг «Ай-Петри. Крым» асарини ўғирлашда гумонланувчи шахсни қўлга олди, деб хабар қилди РИА Новости, Россия ИИВнинг расмий вакили Ирина Волк хабарига асосан.

Третьяков галереясидан машҳур рассомнинг асари ўғирланди

Хабарда ёзилишича, 31 ёшли эркакни Москва вилояти Одинцово туманининг Заречье посёлкасида топишган.

У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ўғирланган асарни у қўлга олинган жойдаги қурилиши битмаган объектда беркитганини маълум қилган.

Ҳозирда Россия ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шунингдек, полиция бу воқеага алоқадор бошқа иштирокчилар ҳам борлигини гумон қилиб, қидирувни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадаги Третьяков галереясидан машҳур рус рассоми Архип Куинджининг асарларидан бири ўғирлангани ҳақида хабар қилгандик. Ушбу санъат асари 1898 – 1908 йилларда яратилган бўлиб, унинг ўлчамлари 39х53 сантиметрни ташкил қилади.Санъат асари қоғозда мойбўёқ билан чизилган. Унинг аниқ нархи маълум эмас, музей томонидан 12 млн рублга (200 минг $) суғурталангани маълум.