Жаҳон чемпиони Ўзбекистон учун тўп киритди: афсонавий футболчининг ташрифи қандай ўтмоқда

Афсонавий футболчига чопон ва дўппи совға қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. 2002 йил жаҳон чемпиони ва “Реал” собиқ ўйинчиси Роберто Карлос Тошкентда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашди.

Шунингдек, Карлос ёшлар учун мастер-класс ўтказиб, ўртоқлик учрашувда иштирок этди.

Афсонавий футболчига миллий чопон ва дўппи совға қилинди.

Роберто Карлос турли футбол мактаб ўқувчилари учун мастер-класс ўтказди.

Кейин футбол юлдузи Ўзбекистон футбол фаҳрийлари билан ўртоқлик учрашувда иштирок этди.

Ушбу ўйинда “Пахтакор” ва терма жамоанинг олдинги уйинчилари Азамат Абдураимов, Виктор Карпенко, Зайниддин Таджиев, Ильдар Магдеев, Баҳодир Ахмедов, Александр Хвастунов, Алексей Рощин иштирок этди.

Роберто Карлос 10 минут ичида ўйнаб, Ўзбекистон терма жамоаси учун тўп киритди.

Учрашув 2-1 ҳисобда Ўзбекистон жамоаси ғалабаси билан якунланди.

Шу билан бирга, таниқли ўйинчи меҳрибонлик уй тарбиланувчилари ўртасида ўтказилган мусобақа ғолибларига совғалар топширди.