Душанбе марказида биринчи ўзбек фаст-фуд тамаддихонаси очилди

Мижозларнинг сўзларига кўра, одамларнинг кўплигидан машҳур ўзбекча нон кабобни татиб кўриш ҳаммага насиб этмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида "Тошкент нон кабоб" номли биринчи ўзбек фаст-фуд тамаддихонаси очилди. 

Мижозларнинг сўзларига кўра, одамларнинг кўплигидан машҳур ўзбекча нон кабобни татиб кўриш ҳаммага насиб этмаган.

Биринчи ўзбек фаст-фудига ташриф буюрган мижозлардан бири ўзининг Instagram саҳифасида у ерга лаззатли таомни танаввул қилгани боргани, аммо турнақатор навбат туфайли татиб кўриш насиб қилмагани ёзади.

Маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда нон кабобнинг ўзи манзур келмоқда.

Шунингдек, нон кабоб нархлари ҳамёнбоп эканлигини қайд этишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тожикистонлик тадбиркор Ўзбекистонда чипс ишлаб чиқарувчи корхонани очгани ҳақида хабар қилгандик.