Бродвей қайта туғилмоқда: Тошкент ёшлари кечаларни қандай ўтказишмоқда

Ҳар куни интернетда “Тошкент Бродвей”да ёшлар қандай вақт ўтказиши тасвирга олинган видео ва фото-суратлар пайдо бўлмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Об-ҳавонинг совуқлигига қарамасдан “Тошкент Бродвей” кўчаси аста-секин уйғонмоқда.

Ҳар куни ёшлар кўчада йиғилиб, турли рақс беллашувларини ўтказишмоқда. Интернетда “Тошкент Бродвей”да ёшлар қандай вақт ўтказиши тасвирга олинган видео ва фото-суратлар пайдо бўлмоқда.

Кўпчилик муштарийлар “Бродвей” ниҳоятда тикланаётганлиги ҳақида ёзишмоқда.

Бродвей қайта туғилмоқда: Тошкент ёшлари кечаларни қандай ўтказишмоқда

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Амир Темур шоҳ кўчасидан Сайилгоҳ кўчасига ўтса бўлади. Бу кўча халқ орасида “Бродвей” деб аталади. Кўчанинг икки томонида турли рассомларнинг асарларини ва эслатик совғаларни сотиб олса бўлади.   

Ўтган йил ёз мавсумида Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида, уни Бродвей деб ҳам аташади, биринчи бепул шаҳар Wi-Fi зонаси ўрнатилганди.