Тошкентнинг энг яхши ресторанлари аниқланди

Овоз бериш ҳамда соҳа экспертларидан тузилган ҳайъат аъзолари ёрдамида Тошкентнинг энг яхши ресторан, бар, фаст-фуд, кафе ва бошқа муассасалари аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Тошкентдаги нуфузли Hyatt Regency меҳмонхонасида энг яхши жамоат овқатланиш муассасаси танловининг якунлари эълон қилинди деб хабар қилмоқда, MyDay нашри.

Танловда номинациялар бир талай: энг яхши ресторан, кафе, бар ва фаст-фуд, официант, шеф повар ва бошқа бир талай номинациялар бўйича ғолиблар аниқланган. Шундай қилиб, оммавий овқатланиш соҳасида энг яхши:  

  • Фаст-фуд –  GŌSHT;
  • Интерьер бўйича - Steam bar;
  • Кафе - ЧайКоф;
  • Бар - The Bar;
  • Осиё таомлари - HORI (учинчи марта);
  • Европа таомлари  - Basilic;
  • Миллий таомлар - SalSal;
  • Шеф-ошпаз – Алексей Ковалев.

Танловнинг бош соврини, Гран-При эса - Пастернак ресторанига берилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу танлов Meal&Drinks Choice Award номи билан аталади ва Ўзбекистонда учинчи бор ўтказилмоқда. Танлов ғолиблари яширин ҳайъат аъзолари ҳамда интернет орқали овоз бериши йўли билан аниқланган. Овоз бериш жараёнида умумий ҳисобда 41 минг киши иштирок этган. 

Танлов ҳақидаги маълумотлар билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин.