"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Москвага учаётган фуқароларни огоҳлантирди

Uzbekistan Airways етказилган ноқулайликлар учун кечирим сўраган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Uzbekistan Airways Москвага йўл олган фуқароларни ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли учиш рейслари кечиктирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

“Внуково” аэропортида 13 партия тақиқланган гўшт ва сут маҳсулотлари ушланди

Авиакомпания матбуот-хизмати Москвага яқинлашиб келаётган қор бўрони ва об-ҳавонинг ёмонлашаётгани туфайли фуқаролардан ўзлари учишлари лозим бўлган рейс жадвалини олдиндан аниқлаштириб олишлари сўрамоқда. Uzbekistan Airways етказилган ноқулайликлар учун кечирим сўраган.

Илгарироқ авиакомпания ўзбекистонликларни Россия Федерациясининг Ветеринар ва фитосанитар назорати бўйича федерал хизмати томонидан Ўзбекистондан келаётган йўловчилар багажи ва қўл юкида ўсимлик маҳсулотларини олиб келишга чеклов ўрнатилгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига гўшт ва сут маҳсулотлари, колбаса, сабзавот, мева, қуритилган мевалар, ёнғоқ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари киради. Тўлиқ рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.