Ўзбекистонда 2018 йилда ЙТҲ натижасида қанча одам ҳалок бўлгани маълум қилинди

Ўтган йилда тан жароҳати олганлар сони 8458 нафарни ташкил қилди (2017 йилда 9637 киши жароҳат олганди – 12,2 фоизга камайган).
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. 2018 йил давомида Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2262 одам ҳалок бўлган, деб хабар қилди “Халқ сўзи“, Ўзбекистон ИИВ хабарига асосан.

Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида ЙТҲ содир бўлди

Бу ўртача бир кунда 6 нафар одам мудҳиш ҳодисалар қурбонига айланганини билдиради.

2017 йил билан солиштирган ҳалок бўлганлар сони 8,5 фоизга камайган. Ўшанда йил давомида 2473 киши автоҳалокатлар натижасида вафот этганди.

Ўтган йилда тан жароҳати олганлар сони 8458 нафарни ташкил қилди (2017 йилда 9637 киши жароҳат олганди – 12,2% фоизга камайган).