ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Назиров Отабек Анварович Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Халқ таълими вазири матбуот хизмати.
У 2018 йилнинг майидан июнига қадар инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, бугунги кунга қадар халқ таълими вазири ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тугатилган ва унинг ўрнида учта янги тузилма — Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги ташкил этилган эди.