ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Қирғизистонда депутат бўриларни вертолётдан отишни таклиф қилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Хабарда айтилишича, мажлисда депутат Қирғизистоннинг Норин вилояти От-Боши туманида бўрилар кўпайиб кетгани ва уларни отиш учун овчилар етишмаслигини маълум қилади.
Депутат унга маҳаллий аҳоли ҳар куни бўрилар бир неча отларни ғажиб ўлдириб кетаётгани ҳақида шикоят қилишаётганини айтади. Унинг сўзларига қараганда, чорвадорлар ойига 150 бошгача чорвасидан маҳрум бўлишмоқда.
“Бўрилар сони ошиб кетди, овчилар эса етишмайди. Одамлар маҳаллий ҳукуматга мурожаат қилишга мажбур. Коррупцияга қарши курашишдан тушган пул ҳисобига вертолёт сотиб олиб ва ундан бўриларни отиш ташласа, яхши бўларди. Улар бизга қариндош эмас-ку”, - деди депутат Камчибек Жолдошбаев.
Ҳукумат ушбу масалани яқин кунларда кўриб чиқса, яхши бўларди, деб қўшимча қилди у.