Украинанинг собиқ президенти 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Шунингдек, собиқ президентнинг мулкини ҳибсга олиш ҳақидаги қарор ҳам ўз кучида қолган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Киевнинг Оболонь туман суди Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковични сиртдан давлатга хоинлик қилиш айблови бўйича 13 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар қилди “РИА Новости”.

Ҳукмни раислик қилувчи судья Владислав Девятко ўқиб эшиттирди.

Судья ишда жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқлигини маълум қилган.

Шунингдек, собиқ президентнинг мулкини ҳибсга олиш ҳақидаги қарор ҳам ўз кучида қолган.

Ҳукм ўқиб эшиттирилгандан сўнг президентнинг адвокати ҳукм устидан шикоят келтиришини маълум қилди.