Тошкентда Яндекс.Тирбандлик светофори ишга тушди

Яндекснинг бош саҳифасида, Навигатор ва Яндекс.Харитада йўллардаги вазиятни кўрсатувчи светофор пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. 24 январь куни Яндекс Тошкент кўчаларидаги бандликни 10 балли шкала бўйича баҳолашни бошлади. Яндекснинг бош саҳифасида, Навигатор ва Яндекс.Харитада йўллардаги вазиятни балларда кўрсатувчи светофор пайдо бўлди.

0 дан то 3 баллгача – йўллар очиқ, 4-5 – ҳаракат қийинлашган, 7-10 жиддий тирбандлик. Ҳайдовчи светофорга қараб, йўлдаги тирбандликни билиб олиши мумкин.

"Яндекс" ўз смартфонини савдога чиқарди

Йўлларнинг қанчалик тирбандлигини баҳолаш учун Яндекс турли манбалардаги маълумотлардан фойдаланади. Маълумотлар ҳайдовчи ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмайди, шунчаки унинг турган жойи, йўналиши ва автомобил ҳаракатининг тезлигини кўрсатади. Ҳаракат тезлигига кўра тизим машина тирбандликда турибдими ёки одатдаги тезлик бўйича кетаётгани аниқлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “Яндекс. Об-ҳаво” хизмати ёғингарчиликлар харитасини ишга туширгани ҳақида хабар бергандик.