ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. АҚШда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари кома ҳолатида ётган аёлни зўрлаган тиббий ходимни ҳибсга олишди, деб хабар қилди Fox News телеканали.
10 йил давомида чуқур кома ҳолатида бўлган аёл фарзанд кўрди.
Полиция ходимлари касалхонада ишлаган 36 ёшли тиббий ходим Натан Сазерлендни қўлга олишди. ДНК тести ёрдамида у туғилган чақалоқнинг отаси эканлиги аниқланди, деб маълум қилди Аризонадаги Финикс шаҳри шеф полицияси Жери Уильямс.
“Биз бу ишни текшириш учун туну кун тўхтовсиз ишладик”, - деди Уильямс.
Шеф полиция ҳибсга олинган тиббий ходим касалхонада 2011 йилдан буён ишлаб келганини ва шу давр ичида қанча беморлар унинг жинсий қурбонига айлангани ҳозирча маълум эмаслигини қўшимча қилди.
Мазкур шов-шувли воқеадан кейин касалхонада янги қоида жорий этилди: эркак тиббий ходимлар бемор аёллар олдига фақат бошқа шифокор аёллар билан киришлари керак.
Кома [юн. κῶμα– чуқур уйқу] – ҳаётга хавф тўлдирувчи ҳолат; марказий нерв тизими фаолиятининг издан чиқиши, бутунлай ҳушдан кетиш, ташқи таъсирларга жавоб бермаслик ва организмнинг ҳаёт учун муҳим фаолиятлари бошқарилишининг бузилиши билан ифодаланади.