Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ўғли қачон карьерасини якунлашини маълум қилди

Абдулманап Нурмагомедов ўғли фаолиятини якунлашидан олдин учрашиши мумкин бўлган уч нафар спортчини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг спортдаги фаолиятини канадалик Жорж Сен-Пьер ва америкаликлар Тони Фергюсон ва Флойд Мэйуэзер билан жанг ўтказгандан сўнг якунлаши мумкин, деб маълум қилди ўзининг Instagram саҳифасида спортчининг мураббийи ва отаси Абдулманап Нурмагомедов.

Хабиб VS Конор: жанг 2019 йилда бўлиши тасдиқланди

“Сэнт-Пьер, Фергюсон, Мейвейзер. Уч йигит. Кейин у фаолиятини тугатиб, тарихдаги энг буюк спортчи бўла олади”, - дея ёзган спортчининг отаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан реванш жангини ўтказиш нияти йўқлигини маълум қилгани хақида хабар қилгандик.