Гўзаллик – даҳшатли куч: энг чиройли UFC курашчи аёллар рўйхати

UFC энг чиройли курашчи аёллар ўнталиги билан Sputnik рўйхатида танишингиз мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Яккакураш спорт дунёсида энг шафқатсиз ҳисобланади. Бироқ ринга нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам чиқмоқда.

Энг чиройли UFC курашчи аёллар рўйхати билан Sputnik рўйхатида танишингиз мумкин:

Пейдж Ванзант

Яралаш кураш санъатининг энг мафтункор курашчиси америкалик Пейдж Ванзант ҳисобланади.

Спортчи илк бор рингга 19 ёшида чиққан. Биринчи жангдан сўнг гўзал ташқи кўриниши туфайли у UFC юлдузига айланди.

MMA статистикасига кўра, бугунги кунда Ванзант 12 та жанг ўтказди. Улардан 8 тасида ғалаба қозонган.

Ҳозир спортчи 24 ёшда. У UFC шартномаси бор ва доимий телевиденияда эфирга чиқади.

Джина Карано

Америкалик спортчиси, актриса ва модел Джина Карано -  “MMAда аёл юзи” ҳисобланади.

Унинг спорт фаолияти тай боксдан бошланган. 14 та жангдан (12 тасида ғалаб қозонган) сўнг унга Невада яккакураш бўйича биринчи рухсат берилган аёллар жангида иштирок этишга таклиф қилинди.

Карано енгил вазнда жангларда иштирок этади. У 7 та жангда биринчи ўринни олди.

Ҳозир UFC афсонаси 38 ёшда.

Рэйчел Остович

UFC энг чиройли аёллар жанчилардан бири 27 ёшли америкалик Рэйчел Остович.

Бошида спортчи ММАдаги ўз фаолиятини 2010 йилда бошлади. Уч йил ичида Остович 6-0 ҳисобда ғалаба қозониб,  ММА рекорди даражасига етди.

Профессионал ММА илк бор 2014 йилда Гавайда қатнашди.

Бугунги кунда Остович 8 та жанг ўтказди, улардан 4 тасида ғалаба қозонди.

Мишель Уотерсон

Мишель Уотерсон – америкалик спортчи, ММА курашчиси. У бир неча марта жанг саъантига бағишланган шоудаларда иштирок этди.

Мишел модел сифатида ўзини синаган бўлса, кейин айнан жангларда ўз ўрнини топди.

2013-2014 йилларда дунёда энг енгил вазндаги биринчи курашчи аёл деб тан олинган.

Тақдим этилган статистикага кўра, Уотерсон 16 та жанг ўтказди, улардан 10 тасида ғалаба қозонди.

Спорт билан 10 йил давомида шуғулланмоқда. Каратэ, ушу, муай тай, джиу-джитсу билади, фристайл бўйича қора белбоғ соҳиби.

Миша Тейт

UFC чиройли аёллардан бири америкалик спортчи Миша Тейт ҳисобланади.

Тейт UFC рейтингида 15-чи поғонада жой олган.

Тейт бир марта чемпион бўлган. Ўз фаолияти давомида икки марта “Кечанинг энг яхши жанг” мукофотини олган.

Джоанна Енджейчик

31 ёшли польшалик спортчи Джоанна Енджейчик. У тай бокси бўйича беш карра жаҳон чемпиони ва Европа тўрт карра чемпиони ҳисобланади.

Енджейчик UFC энг енгил вазн тоифасида иштирок этади. Спортчи яккакурашда 2012 йилда биринчи марта жанг ўтказди.

Спортчи UFC рейтингида 7-чи ўринда.

Каролина Ковалькевич

Яна бир польшалик спортчи Каролина Ковалькевич ҳам UFC энг гўзал аёллардан бири ҳисобланади.

У энг енгил вазн тоифасида иштирок этади. UFC рейтингида тўртинчи ўринда.

Ковалькевич 33 ёшда. Бугунги кунгача у 15 та жанг ўтказиб, 12 тасида ишонарли ғалабага эришди.

Роуз Намаюнас

Роуз Намаюнас – америкалик курашчи. У ҳам UFC минимал вазн тоифасида ринга чиқади.

Спорт фаолиятини беш ёшда бошлади. Унинг ота-онаси тхэквандо билан шуғулланишга беришади. Намаюнас тўққиз ёшида қора белбоғни қўлга киритади.

Бундан кейин у каратэ ва джиу-джитсу билан шуғулланишни бошлайди. 16 ёшида унда кикбоксинг ва аралашкураш қизиқиш уйғотади.

МААда у биринчи марта 2010 йилда чиқади. Унинг профессионал жанги 2013 йилда ўтказилади. Ҳозир спортчи 26 ёшда.

Джулианна Пенья

Джулианна Пенья – америкалик якка курашчиси. У The Ultimate Fighter  спорт шоуда ғалаба қозонган биринчи аёл ҳисобланади.

У биринчи марта профессионал ММА рингига 2009 йилда чиқди. У тўрт жангда ғалаба қозонди.. 2012 йилда биринчи  марта мағлубиятга учради.

ММА статистикасига кўра, Пенья 11 та жанг ўтказди ва фақат 4 та учрашувда ютқазди.

Ҳозир спортчи 29 ёшда.

Полиана Виана

Бразилиялик курашчи Полиана Виана ўз спорт фаолиятини 2013 йилда бошлади. Шу вақт оралиғида у 12 та жанг ўтказиб, 10 тасида ғалабани қўлга киритди. Спортчи 26 ёшда.