ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Венесуэла билан дипломатик муносабатларни тщхтатишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“АҚШ Венесуэла билан дипломатик муносабатларни вақтинчалик президент Хуан Гуаидо орқали давом эттиради. АҚШ Мадурони Венесуэла ҳукумати сифатида олмайди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек АҚШ давлат котиби кимда ким америка дипломатлари хавфисзлигига таҳдид солса жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 24 январ куни Венусуэла мухолифати раҳбари, парламент спикери Хуан Гуаидо ўзини мамлакат президенти деб эълон қилди. Бунга жавобан Венесуэла президенти америка дипломатларидан уч кун ичида мамлакатни тарк этишни талаб қилган эди.
Айни дамда Хуан Гуаидони Венесуэла вақтинчалик президенти сифатида фақат АҚШ, Европа Иттифоқи ва Грузия тан олган. Россия, Мексика ва бошқа мамлакатлар тан олмаган.
Россия ушбу ҳодисаларни Венесуэлада ноқонуний давлат тўнтариш уюштириш ва ўзга мамлакат ички ишларига қўпол равишда аралашиш деб ҳисоблайди.