Янги Москвадаги қурилишда ишчи баландликдан тушиб кетди

Дастлабки хабарларга кўра, ишчи қурилишдаги тўққиз метрлик чуқурга тушиб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Янги Москвадаги қурилишда ишчи баландликдан тушиб кетди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ҳодиса Коммунарка посёлкасида содир бўлди.

Дастлабки хабарларга кўра, ишчи қурилишдаги тўққиз метрлик чуқурга тушиб кетган. У ерда иншоотни тозалаш ишлари амалга оширилаётган бўлган.

Жабрланган шахсга ёрдам бериш учун санитар вертолёти учиб келган.

“Москва авиация марказининг санитар вертолёти экипажи баландликдан одам тушиб кетган Коммунарка посёлкасидаги Александра Монахова кўчаси, 45 уй манзилига учиб кетди”, - деб аниқлик киритди Москва Фуқаролик мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги департаменти матбуот хизмати.

Таъкидланишича, ишчи ҳодиса оқибатида турли даражадаги жароҳатларни олган.