Хитойда пластик операциядан кейин хунук бўлиб қолган блогер қиз ўз жонига қасд қилди

Блогер қиз ўзининг интернет каналига кўпроқ обуначиларни жалб қилиш учун ташқи кўринишини ўзгартиришга қарор қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Хитойлик блогер қиз Лю юзининг омадсиз пластик операциясидан кейин ўзини ўлдирди. Бу ҳақда South China Morning Post нашрига таяниб, “РИА Новости” хабар берди.

Ўлимидан бир кун аввал 23 ёшли қизни ёнаётган бинодан олиб чиқишган. Лю қутқариб олинганда, у ҳеч ким унинг юзини кўришини хоҳламаслигини айтиб қичқирган ва юзини қўллари билан беркитган.

Видеоблогер ўз каналига кўпроқ обуначиларни жалб қилиш учун ташқи кўринишини ўзгартирган. Бироқ операция муваффақиятсиз ўтган, шундан сўнг қиз уйдан чиқмай қўяди. Бунинг устига қизнинг йигити у билан муносабатларини узган.

ОАВлар хабарига кўра, қиз бир неча марта ўзини ўлдиришга уринган.