Дунёдаги энг митти автомат намойиш қилинди - видео

Қурол ишлаб чиқарувчи Sig Sauer компанияси ихчам MPX Copperhead автомати тасвирланган видеони намойиш этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Қурол ишлаб чиқарувчи Sig Sauer компанияси ихчам MPX Copperhead автомати тасвирланган видеони намойиш этди. Қуролнинг узунлиги 37 сантиметр атрофида, оғирлиги икки килограмм, калибри 9 миллиметр. Бу ҳақда The Drive порталига асосланиб, РИА Новости хабар қилди.

Макаров ўрнига Лебедев пистолети келади

Хабарда келтирилишича, компания автоматни икки вариантда фуқаролар ва ҳарбийлар учун ишлаб чиқарган. Биринчи варинтдаги қурол тўппонча сифатида хизмат қилса, ҳарбийлар учун мўлжалланган қуролда қўшимча опциялар мавжуд, масалан, унга шовқинни пасайтирувчи мослама ўрнатиш ҳамда ўқ отиш тартибини ўзгартириш мумкин.

MPX Copperhead автомати савдога 1600 долларлик нарх билан чиқарилади.