ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Uzcard банк карталари эгаларини Ўзбкистонда илк бор пайдо бўлган кибер-жиноят ҳақида огоҳлантирди.
“Номаълум шахслар томонидан uzcard.uz расмий сайтимизнинг интерфейси нусхаланиб, Uzcard тўлов тизими номидан WEBSUM билан ҳамкорликда акция такшкил этилгани рўйхатга олинган”, - дейилган хабарда.
Жиноятчилар сохта сайт орқали банк караталари эгаларига мавжуд бўлмаган акцияларни ваъда қилиб, уларнинг карталари ҳақидаги маълумотларни ўғирлаш билан шуғулланган.
“Расмий равишда эълон қиламизки, ушбу акция Uzcard банклараро тўлов тизими томонидан ташкиллаштирилмаган. Ҳозирда компаниямиз томонидан ушбу қаллоблик ҳодисаси юзасидан тергов ишлари бошланган”, - дейилган хабарда.
Огоҳ бўлинг! Текширилмаган номаълум интернет воситаларга ўз маблағларингизни ишониб топширманг. Доменларнинг номланишига алоҳида эътиборингизни қаратинг! Бизнинг расмий доменимиз uzcard.uz.
Домен номида бирон бир ҳарфнинг ўзгартирилгани унинг ҳақиқий эмаслигидан далолат беради. Масалан uzcard.org, uzcard.com, uzcard.info – мутлақ бошқа саҳифалардир.
Муҳим хабар, энг сўнгги янгилик ва акцияларга тегишли тавсилотларни фақат uzcard.uz расмий сайтимиз ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришингиз мумкин.