Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида ЙТҲ содир бўлди

Фото-суратда Nexia 3 ва Lacetti автомашиналари жиддий шикастланганлигини кўриш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Бугун Тошкентдаги Кичик ҳалқа йўлида икки енгил автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Хўжайлидаги ЙТҲ оқибатида юқори мансабли амалдорлар ҳалок бўлди

Интернет фойдаланувчилари хабарига кўра, ушбу тўқнашув Кичик ҳалқа йўлида “Амилов” фабрикасидан яқинида содир бўлди.

Тасвирда Nexia 3 ва Lacetti автомашиналари жиддий шикастланганлигини кўриш мумкин.

Машиналар йўлда қисман ҳаракатни тўсиб қўйишди.

ЙТҲда жабрланган кишилар ҳақида маълумотлар йўқ.