Тожикистонда нефтни қайта ишлаш заводи портлади – қурбонлар бор

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик туфайли содир бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Тожикистоннинг Суғд вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида сешанба куни, 22 январда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Афғонистонлик нашафурушлар Тожикистон фуқароси учун пул талаб қилмоқда

Хабарда келтирилишича, аввал ёнғин чиқиб, сўнгра портлаш содир бўлган.

Портлаш оқибатида заводнинг 26 ёшли ходими ҳалок бўлган. Яна икки нафар ишчи ҳамда Хитой Республикасининг фуқароси касалхонага ётқизилган. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик туфайли содир бўлган.