Шерали Жўраев ва Ортиқ Отажонов Мўйноқда концерт беришди

Санъаткорлар Мўйноқ туманидаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “маҳорат дарс”лари ўтказишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Ортиқ Отажонов ва “Ниҳол” мукофотининг совриндори Феруза Жуманиёзовалар Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманига ташриф буюришди.

Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, санъаткорлар ушбу тумандаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига келиб,  “маҳорат дарс”лари ўтказишди. 

Шерали Жўраев ва Ортиқ Отажонов Мўйноқда концерт беришди

Шундан сўнг, Мўйноқни ривожлантириш дастури асосида меҳнат қилаётган ҳашарчилар учун ўз концерт дастурларини тақдим этишди.