Мирзиёевнинг Германияга ташрифи: миллиардлик савдо ва Рейхстагдаги ёзувлар

Шавкат Мирзиёев Германияга расмий ташриф билан келди – бу Ўзбекистон раҳбарининг 18 йил давомида Германияга биринчи ташрифи ва Мирзиёевнинг Европа иттифоқига иккинчи ташрифи бўлди. Sputnik ташриф натижаларини таҳлил қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Германияга биринчи ташрифининг кун тартибига - сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестициялар в маданий ва илмий алоқаларни фаоллаштириш масалалари киритилди.

Шавкат Мирзиёевга Рейхстаг деворларида қолдирилган ёзувларни кўрсатишди

Ташрифнинг биринчи кунида Германия сиёсий раҳбарияти билан учрашувларга бағишланди – бошида Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, кейин Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашди.

“Сиз мамлакатингизда кенг қамровли сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга киришдингиз. Инсон ҳуқуқлари ва қўшни давлатлар билан муносабатлар соҳаларида катта ютуқларга эришилди. Ушбу ташриф давомида биз сизни бу йўлдан, хусусан фуқаролик жамияти таррақиёти йўлидан кетишни давом этишга чорламоқчимиз. Биз бу осон иш эмаслигини биламиз ва Германия сиз учун ишончли ҳамкор бўлишни хоҳлайди”, - РИА Новости канцлер сўзларини келтиради.

Меркел ва Мирзиёев сиёсий муаммоларни - Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш (канцлер Тошкентнинг бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади) ва Марказий Осиё бўйича Европа Иттифоқининг янги стратегиясини  муҳокама қилишди.

Мирзиёев ва Меркел учрашуви: Ўзбекистон ва Германия 8 миллиард евролик келишувга эришди

Германия, мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаётгани сўнгги икки йил ичида ортиб бораётган товар айирбошлаш кўрсаткичи билан чамбарчас боғлиқ: агар 2016 йилда ташқи савдо хажми 520 миллион доллар бўлган бўлса, 2018 йил 10 ой якунида 712,1 миллион долларни ташкил этди. Томонлар музокараларда яқин вақтларда бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб қўйишди.   

Меркел билан музокаралар якунида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, илм-фан ва инновация соҳалари бўйича 9 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

Мирзиёев ташриф арафасида амалга оширилган икки томонлама бизнес-форумда компаниялар 8 миллиард евродан ортиқ (9 миллиард доллар) шартномалар имзоланганлиги ҳақида хабар берилди.

Берлиндаги музокараларга Германия парламенти - Бундестаг раиси билан учрашув якун ясади. Мирзиёев Вольфганг Шойбле билан икки давлат қонун чиқарувчи органлар ўртасида ҳамкорлик ва ҳукуматни партамент назорати механизмларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Германия президенти билан учрашди

Учрашув давомида Ўзбекистон президентига Бундестаг тарихи ва фаолияти ҳақида сўзлаб берилди ва унинг тарихий қисми бўйлаб экскурсия уюштирилди. Президентга Иккинчи жаҳон уруши вақтида ўзбекистонлик аскарлар томонидан, Рейхстаг деворларида қолдирилган ёзувларни кўрсатишди.

Бундан кейин Мирзиёев Мюнхенга йўл олди. Мирзиёев Баварияда ўқиётган, ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан суҳбатлашди.

Бугун Шавкат Мирзиёев Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашади.