Карпов: Ўзбекистонда Карлсендан чемпионлик унвонини тортиб олишга қодир шахматчилар бор

Россиялик гроссмейстер Анатолий Карпов ҳозирги шахматчиларнинг келажакдаги истиқболлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Россиялик гроссмейстер Анатолий Карпов ҳозирги шахматчиларнинг келажакдаги истиқболлари ҳақидаги фикрларини Sputnik Ўзбекистон᾽га билдириб ўтди.

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси илк бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони бўлди

“Ёш истеъдодлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, Россияда, Украинада, Беларусда ҳозирча амалдаги жаҳон чемпион Магнус Карлсендан унвонини тортиб олишлари мумкин бўлган даъвогарлар йўқ. Кавказда ҳам бирор даъвогарни кўрмаябман. Ўзбекистонда эса жуда истеъдодли шахматчилар бор”, - деди шахмат бўйича уч карра жаҳон чемпиони Карпов.

Шунингдек, Карпов Ҳиндистон ва Хитойда ҳам келажакда Карлсенни чемпионлик унвонидан маҳрум қилиши мумкин бўлган кучли шахматчилар борлигини таъкидлади.

Карпов: шахмат Россияга Ўзбекистондан кириб келган бўлиши мумкин

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида қатнашган 16 ёшли Шамсиддин Воҳидов рапид йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи раундида амалдаги жаҳон чемпиони, Магнус Карлсенни мағлубиятга учратгани ҳақида хабар қилгандик.