Буюк Британия Ўзбекистонда арзон хусусий мактаблар очади

Британия делегацияси айни пайтда Ўзбекистондаги мактаблар ва институтлардаги ўқиш шароитлари билан танишмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Британиянинг Acumen Education компанияси MBU Capital инвестиция компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий мактаблар тармоғини яратишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги.

Хабарда айтилишига кўра, Британиянинг Acumen Education ва MBU Capital компаниялари вакиллари таълим тизими ва маҳаллий шароитларни ўрганиш учун Ўзбекистонга 21 январь ташриф буюришган.

Ўзбекистонда нечта мактаб ўқувчиси бор

MBU Capital компанияси муассиси, ижрочи директори ва инвестиция бўйича бош мутахассиси Иқбол Муҳаммад ҳамда Acumen Education ижрочи директори Марк Лабович раҳбарлигидаги делегация Халқ таълими вазири ўринбосари Атабек Назиров билан учрашган эди.

Учрашувда Британия компаниялари вакиллари томонидан айни пайтда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий хусусий мактаблар тармоғини ва премиум мактабини ҳамда хорижий университет очиш учун сармоя киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Acumen Education и MBU Capital компаниялари делегацияси ташрифи жорий йилнинг 26 январигача давом этади. Делегация аъзолари бир қатор давлат ташкилотлари, шунингдек, молия институтларида учрашув ва музокаралар ўтказади ҳамда улар Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги мактабларга ташриф буюрадилар.