Шатдаун ойлиги АҚШга Мексика деворидан ҳам қимматга тушмоқда

Айни вақтда, 22 декабрда бошланган шатдаун, 1995-1996 йиллар кесимида ўрнатилган рекордни янгилади. Ўшанда федерал ҳукумат маблағ етишмаслиги туфайли йигирма бир кунга ёпилган эди. Сешанбага ўтар кечаси ярим тунда Москвада "шатдаун ҳисоблагичи" ҳолат 30 кун ва 16 соат давом этаётганини кўрсатди. У тез орада якунланади, деб ўйлашга ҳеч қандай асос йўқ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ва мамлакат демократлари ўртасида жанубий сарҳадларда хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан қарама-қаршилик Америка тарихида федерал идора ва муассасаларнинг энг узоқ ёпилишига олиб келди: юз минглаб америкаликлар мажбурий таътилга кетдилар, иқтисодга етказилган путур эса, экспертларга кўра, Мексика чегарасида қурилиши режалаштирилган "можаро девори" нархидан ҳам ошиб тушиши кутилмоқда.

АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши мумкин - Трамп

Рекорд

Айни вақтдаги, 22 декабрда бошланган шатдаун, 1995 йил якуни ва 1996 йил январида ўрнатилган рекордни янгилади. Ўшанда федерал ҳукумат маблағ етишмаслиги туфайли 21 кунга ёпилган эди. Сешанбага ўтар кечаси ярим тунда Москвада "шатдаун ҳисоблагичи" ҳолат 30 кун ва 16 соат давом этаётганини кўрсатди. У тез орада якунланади, деб ўйлаш учун ҳеч қандай асос йўқ.

Таъкидланишича, конгресс муҳокамани давом эттиради ва қонунчилик лойиҳаси бўйича овоз беради, бу эса ўз навбатида шу ҳафтада ҳукумат фаолиятини тикланиши имконини беради.

Аммо CNN хабарига кўра, республикачилар ва демократлар томонидан таклиф этилаётган режалар кескин фарқланиб, компромиссга келишига умид йўқ, шу боис ҳеч ким шатдаун тез орада тугайди, дея тахмин қила олмаяпти.

Президент Трампнинг шанба куни компромисс режани таклиф этишга уриниши ҳам бунинг яққол тасдиғидир, вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси президент икир-чикирларни айтиб улгурмасидан, уни қўллаб-қувватлашдан бош тортди.

Трамп Туркия иқтисодини барбод қилиш билан пўписа қилди

Трамп режасига кўра, Конгресс мигрантларнинг айрим қатлами учун қонуний статус мақомини узайтириши эвазига Мексика чегарасини қўриқлаш ва девор қурилишига сўралган 5.7 миллиард долларни ажратиши лозим.

Аммо палатада кўп овоз олишга муваффақ бўлган демократлар президент Трамп аввал айтганидек чегаранинг бутун узунлиги бўйича эмас, балки фавқулодда муҳим қисмларида девор қуришга розилигини билдирган бўлса ҳам, девор қурилишини молиялаштиришга кескин қаршилик билдиришмоқда.

Бу орада аналитиклар шатдаун АҚШ учун девор нархидан ҳам қимматга тушаётганидан огоҳлантиришмоқда. Девор нархи ва унга эҳтиёж борасида авж олган баҳслар ушбу кризисни келтириб чиқарди. S&P Global таҳлилчиси Бет Энн Бовино (Beth Ann Bovino)га кўра, шатдауннинг ҳар бир ҳафтасидан етказилаётган бевосита ва билвосита зарар миқдори тахминан 1,2 миллиард долларни ташкил қилади.

Ўтган тўрт ҳафта ичида ҳукумат ёпилиши 5 миллиард долларга тушди, яна бир ҳафта қўшиладиган бўлса, бу Трамп учун Мексика билан чегарада девор қурилиши учун зарур бўлган ўша 5,7 миллиард доллардан ошиб тушади.

Иқтисодчининг сўзларига кўра, "шатдаун қанчалик узоқ давом этса, иқтисодга шу қадар катта зиён етказилмоқда". "Аввалги шатдаунлар шуни кўрсатдики, мажбурий таътил кўринишида қўлдан чиқарилган меҳнат унумдорлигининг ўрнини кейинчалик тўлдириб бўлмайди. Яъни, "маҳсулот" яратилмагани учун ЯИМ камаяди", - деб ҳисоблайди таҳлилчи.

Иқтисодчиларнинг огоҳлантиришича, ёлланма ишчиларнинг бир қисмига вақтинчалик мажбурий тўхташ учун зарар ўрни тўлдирилмайди, бу эса истеъмолчилик хусусиятини камайтиради ва бу нарса инфляцияни келтириб чиқариши мумкин. Ҳукуматнинг ёпилиши, ҳатто вақтинчалик бўлса ҳам, кичик хусусий бизнесга зарба бўлди: лицензиялар берилмаяпти, кредитларга берилган аризалар кўриб чиқилмаяпти, қўшилиш ёки ютиб юборилиш ҳақида шартномалар легаллаштирилмаяпти. Бундан ташқари, Блумбергнинг баҳолашича, федерал ҳукуматга хизмат кўрсатувчи хусусий компаниялар шатдаун туфайли умумий ҳажмда кунига 200 миллион доллардан йўқотишмоқда.

Трамп зарур бўлса Мексика билан чегарани ёпишга ваъда берди

Мажбурий таътил

Жорий шатдаун америка вазирликлари ва идораларининг тўртдан бир қисмини қамраб олди. Хусусан, давлат департаменти, ички хавфсизлик вазирлиги, адлия вазирлиги ва Оқ уй аппаратининг бир қисми.

Тахминан 800 мингга яқин давлат хизматчилари мажбурий ҳақ тўланмайдиган таътилга юборилган, ёки ўз вақтида маошини олмасдан хизматни давом эттиришмоқда.

Бутун дунё АҚШдаги ҳозирги инқироз қанча давом этишини ва у яна қандай шаклларни олишини ўйлаб, тахмин билдираётган бир вақтда, маҳаллий аҳоли ҳукумат ёпилишидан энг кўп азият чеккан қатламлар учун ёрдам беришни фаоллаштирмоқда. Ишдан мосуво бўлган хизматчилар учун маҳсулотлар, гигиена воситалари тўпланмоқда, маҳаллий рестор ва хайрия хизматлари эса бепул тушликлар ташкиллаштирмоқда. Эътибор ва моддий ёрдамнинг ҳар қандай тури талаб катта, деб таъкидлади NPR (National Public Radio) эфирида иқтисодчи Жозеф Стиглиц, унда бор маълумотларга кўра, 40% америкаликларнинг омонатлари 400 доллардан ортмайди. Доимий даромадсиз бу каби "хавфсизлик ёстиғи"да бир ойдан зиёд ҳаёт кечириш жуда мушкул.