Қонли ой тез-тез учраб турадиган ҳодиса. Дунёнинг баъзи бир чеккаларида душанба куни бу йилдаги биринчи ой тутилиш ҳодисаси кузатилди. Ойнинг тутилишида Ой ва Қуёш ўртасига Ер тушиб қолади. Бу ҳодиса, албатта, тўлин Ой шароитида юз беради. Ой тўлиқ ёки қисман тутилиши мумкин. Тўлиқ тутилишда Ернинг сояси Ой сиртини тўлиқ қоплайди ва у алвон тусга киради. Ойнинг кўздан йўқолиб қолмаслигига сабаб, Қуёш нурларининг Ер атмосферасидан синиб, Ой сиртини ёритишидир. Шу сабабли у алвон тусига киради.
Мазкур ҳодисанинг энг ёрқин суратларини Sputnik жамланмасида томоша қилинг.