Заҳарли мингоёқ талабанинг дўстига айланди – ақл бовар қилмас видео

Талаба биолог Нил Чэн Лэ 2014 йил баҳайбат заҳарли перу мингоёғини харид қилади. Бугунги кунга келиб мингоёғнинг узунлиги 42 сантиметрни ташкил этади.
Sputnik

Ақл бовар қилмайди, лекин бу факт: йиртқич заҳарди мингоёқ ўз эгасига зарар етказмайди.

Талаба ўзининг ғайриоддий ҳайвонини қўлда мушук озуқалари билан озиқлантиради ва уни “хушмуомала ва оддий” деб атайди

Перу заҳарли мингоёғи – йиртқич: йирик ҳашаротлар, сичқонлар, қурбақалар, калтакесаклар ва ҳаттоки қушлар билан озиқланади. Ўлжасини заҳараб, ҳаракатсизлантиради. Агар тишлаб олса, одам қаттиқ оғриқ сезади ва баданида шиш пайдо бўлади. Баъзида ҳарорати кўтарилиб, безгак тушиши мумкин.