Тошкентда 10 кишидан иборат жиноятчилар оиласи қўлга олинди

Тошкентда 10 кишидан иборат жиноятчилар оиласи қўлга олиш вақти ИИБ ходимларига қаттиқ қаршилик кўрсатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари қидирувда бўлган жиноятчини қўлга олиш вақти унинг оила аъзолари томонидан қаттиқ қаршиликка учради, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати.

ИИББ автоювиш шаҳобчаларидаги жиноятлар қурбонига айланиб қолмаслик учун тавсиялар берди

26-ёшли Тошматов Вохиджон Улугбекович - бир неча бор судланган, айни дамда ЖКнинг 168 моддаси (Товламачилик) бандига кўра амалга оширган жинояти учун қидирувда бўлган. Унинг оила аъзолари, жиноятчини қўлга олиш учун келган икки нафар ИИБ ходимларига тан жароҳатлари етказишган.

Етиб келган ИИББ ходимларининг қўшимча наряди ёрдамида хонадонда бўлган 10 киши ушланган. Уларнинг ҳужжатлари текширилганда уларнинг барчаси бир оила аъзолари эканлиги ва ушбу оиланинг 3  нафар аъзолари бир қатор жиноятлари учун қидирувда бўлгани аниқланган.

Хусусан, 46-ёшли Сохибова Одина Солижоновна - Фарғона вилоят ИИБ томонидан “Товламачилик” жинояти амалга оширишда гумонланиб қидирувда бўлган.

Тошкент ИИББ ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга оид маълумотни тақдим этди

22 ёшли Сохибов Озодбек Шухратович – Тошкент вилояти ИИББ томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 277 моддасига биноан (Безорилик) жиноятида айбланиб қидирувда бўлган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролар:  Ташматов Вохиджон Улуғбекович 1992 й.т.,  Сохибова Одина Солижоновна 1972 й.т., Сохибов Озодбек Шухратович 1997 й.т., Ташматов Зохид Улуғбекович 1994 й.т., Ташматов Улуғбек Зулумбекович 1969 й.т., Ташматова Лайло Улуғбековна 2000 й.т., Ташматов Бурхон Луқмонович 1991 й.т., томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида “Товламачилик” жиноятлари амалга оширилганлиги ҳақида маълумотга эга.

Ушбу муносабат билан, Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари орасида ушбу фуқаролар ҳатти-ҳаракатидан жабрланганлар бўлса - ИИБга шахсан ёки 102 телефон рақами орқали мурожаат қилишларини сўрайди.

Жиноятчилик ҳақида батафсил маълумот ва фотосуратлар учун ИИББ саҳифасига мурожаат қилинг.