Наманганда фоҳишалар яшайдиган уйлар йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда

Наманганда фоҳишалар яшайдиган уйлар, компьютер ўйинхоналари ва спиртли ичимликлар сотиш дўконлари йўлакларига кузатув камералари ўрнатмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Наманганда, барча фоҳишахоналар, компьютер ўйинхоналари ва спиртли ичимликлар сотиш дўконлари йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда, деб хабар қилди вилоят ҳокимияти матбуот хизмати, ўзининг телеграм каналида.

Пост-патруль хизмати ходимлари видеокамера билан таъминланади

“Наманган шаҳрида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Микрорайон ҳудудидаги барча фоҳишалик билан шуғулланиб рўйхатга тушган хонадонларни кириш йўлакларига, кўнгилочар масканларга, компьютер ўйинхоналарига, спиртлик ичимликлар сотиш дўконларига ҳамда ҳудудлар марказларига кузатув камералари ўрнатилмоқда”, - дейилган хабарда.

Ушбу кузатув камералари Ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ҳамда туну-кун назоратга олинади. 

Наманган вилояти ҳокимияти фуқароларни биргаликда Наманган шаҳрида жиноятчиликни олдини олиш учун курашга таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида бир неча киши 2 нафар ўсмирни беҳуш ҳолга тушиб қолгунига қадар шафқатсиз калтаклагани видеоси тарқалган эди.