Махфий хазина: қачон Тошкентда топилган бойликлар ҳақида батафсил маълумот берилади

Миллий университет ходимлари ушбу хазинани ҳақиқатда шу йилда топилганлигини Sputnikга тасдиқлашди. Ҳозирда мутахассислар иш олиб бормоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Миллий университетда Тошкент князь Романов саройидан топилган хазина ҳақидаги хабарни Sputnik агентлигига тасдиқлашди.

Тошкентдаги катта хазина: Ўзбекистон Фанлар академияси топилма ҳақида изоҳ берди

Куни кеча ОАВларда Тошкент марказидаги эски бинолардан бирининг ертўласида олиб борилган қидирув вақтида шу бино ертўласидан 80 йиллар аввал йўқолган хазина топилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Миллий университет мутахассислари шу хазинани ҳақиқатда шу йилда топилганлигини тасдиқлашди. Ҳозирга вақтда тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Проректор Нажмиддин Қодировнинг сўзларига кўра, хазина ҳақида батафсил маълумотни журналистларга бир ой ёки бир ярим ойдан сўнг маълум қилинади.

Илгарироқ, Миллий университет олимлари пойтахт марказидаги эски бинолардан бирининг ертўласида олиб борилган қидирув вақтида шу бино ертўласидан 80 йиллар аввал йўқолган  ноёб санъат асарлари, олтин қуймалар, олтин, кумуш танга ва идишлар, қадимий суратлар, иконалар, қимматли металлдан ясалган буюмлар топилганлиги ҳақида хабар берилганди.